Жаҳон | 15:02 / 06.07.2018
5938
1 дақиқада ўқилади

Туркияда FETO билан алоқадорлик учун 346 кишини қўлга олишга ордер берилди

Фото: Anadolu

Туркия ғарбидаги Измир ва Истанбул прокуратураси Фатҳуллоҳ Гюленнинг FETO ташкилоти билан алоқадорликда гумон қилинаётган 346 кишини қўлга олишга ордер берди, уларнинг орасида собиқ ва амалдаги ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Anadolu ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Таъкидланишича, FETO билан алоқада гумон қилинганларнинг 271 нафарини қўлга олишга Истанбулдан ордер берилган бўлиб, уларнинг орасида истеъфодаги бир генерал, 122 нафар амалдаги ҳарбий хизматчи, 120 курсант, турли сабабларга кўра ишдан бўшатилган 29 ҳарбий ва Қуролли кучлар таркибидаги гуруҳнинг бир неча "махфий имомлар"и бўлган. Операция Туркиянинг 47 провинциясида олиб борилмоқда.

Манбага кўра, Измир прокуратураси Туркиянинг 30 провинциясидаги операцияларда 75 кишини қўлга олишга доир ордер берган. Уларнинг орасида FETO билан алоқадорликда гумон қилинган амалдаги 59 нафар ҳарбий хизматчи мавжуд.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид