Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада парашютдан сакраш мусобақаси бўлиб ўтди (фото)
Шарқий ҳарбий округ дала ўқув майдонида XI парашют спорти бўйича очиқ мусобақаси ўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сакрашлар Ми-8 ҳарбий вертолётидан салкам 3 минг метр баландликдан амалга оширилди.
“Ушбу мусобақадан умидимиз катта. Асосий мақсадимиз Қуролли Кучларимизда парашют спортини оммалаштириш, профессионал парашютчиларни етиштириш ва энг асосийси, ёшларимиз орасида ҳаво-десант бўлинмаларида хизмат қилишга бўлган иштиёқни оширишдан иборат”, — дейди ҳарбий округ ҳаво-десант хизмати бошлиғи подполковник Мардонбек Эшанов.
3 кун давом этган мусобақада аниқликка парашют билан сакраш йўналиши бўйича 1-ўрин кичик сержант Музаффар Қаҳҳоровга насиб этган бўлса, 2-ўринни Михаил Ленченко, 3-ўринни катта сержант Алтинбой Клышов эгаллади.
Жамоавий таркибда парашют билан аниқликка сакраш йўналишида 1-ўрин Ўзбекистон Республикаси парашют спорти федерацияси “Аэроспорт” жамоасига, 2-ўрин Тошкент ҳарбий округи “Лочин” жамоасига, 3-ўрин эса Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг “Мерган” жамоасига насиб этди.
Мусобақада жамоаларни тайёрлаш бўйича энг яхши мураббий номига Ўзбекистон Республикаси парашют спорти федерацияси мутахассиси Алексей Борщук сазовор бўлди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026