Жамият | 20:51 / 09.07.2018
26432
2 дақиқада ўқилади

Грузияда ўзбекистонлик аёл қарамоғидаги қизни уриб ўлдирди

Фото: newkuban.ru

Грузиянинг Батуми шаҳри ўликхонасида 4 яшар ўзбек қизининг жасади бир ойдан бери сақланмоқда. Онасининг дугонаси томонидан уриб ўлдирилган қиз жасадини кўмиш учун қонунчилик талаблари бажарилмаяпти. 

“Ҳеч ким жасадни сўраб келгани йўқ, ҳеч ким дафн қилишга рухсат ҳам бергани йўқ”, - деб хабар қилади «Имеди» телеканалига асосланган ҳолда Грузия online нашри.

Маълумотларга кўра, фожиа 14 июнь куни Батумида рўй берган. Ўзбекистон фуқароси қизини ватандош дугонасига қизини қолдириб, Туркияга ишлашга кетган. Қизалоқни олиб қолган аёл эса, уни қаттиқ урганидан қизча ҳаётдан кўз юмди. Шундан сўнг, аёл боланинг жасадини кўтариб, полиция идорасига борган ва қилмишига иқрор бўлган. 15 июнда айбини тан олган аёл қамоққа олинган.
 
Шу билан бирга, Грузия ИИВ болани дафн эта олмаётганини билдирмоқда. Бунинг учун онанинг ёки ишончли вакилининг рухсати талаб этилади. ИИВ бошқа мамлакатда бўлиб тургани учун Грузияга кела олмаётган она билан алоқада бўлиб турибди, дейилади хабарда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид