Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда инфляция даражаси 1,9 фоизга ўсди
Хитойда истеъмол нархлари индекси (CPI) июнь ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга ўсди, Май ойида бу кўрсаткич 1,8 фоизни ташкил этган. Давлат статисика қўмитаси эълон қилган ҳисоботда шу ҳақда сўз боради.
Унга кўра, июнь ойида шаҳарлардаги инфляция йиллик ҳисобда 1,8 фоизни, қишлоқ туманларида 1,9 фоизни ташкил этган. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳисобот даврида 0,3 фоизга, ноистеъмол моллари 2,2 фоизга қимматлашган. Истеъмол товарлари нархи 1,5 фоизга, хизматлар қиймати 2 фоизга ўсган.
Янги сабзавот ва мевалар нархи аксинча 1,8 фоиз ва 6,7 фоизга арзонлашган. Сув хўжалиги маҳсулотлари 0,8 фоизга арзонлашган. Аммо гўшт маҳсулотлари май ойига нисбатан 0,5 фоизга қимматлашган.
Умуман, мамлакат бўйлаб 2018 йил биринчи ярим йиллигида инфляция даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026