Жамият | 19:53 / 11.07.2018
4019
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда муқаддам судланган эркак ўз қариндошининг машинасини ўғирлади

Иллюстратив фото

Учтепа туманида транспорт воситаси олиб қочилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълум бўлишича, 9 июль куни соат 02.31да Чилонзор тумани 24-даҳа, 55-кўп қаватли уйда яшовчи И.Т.га тегишли «Волга 31029» русумли автомобиль шу уйнинг олдидан ўғирлаб кетилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноят тезда фош этилди. Автомобиль ўғриси бегона эмас, жабрланувчининг қариндоши бўлиб чиқди. 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган, шу уйда яшовчи Р.Й. машинанинг очиқ ва қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, ўз ўрнида турган калит ёрдамида ўт олдириб, воқеа жойидан яширинган. Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган Р.Й.га нисбатан ҳозирда жиноят иши қўзғатилган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид