Фаоллар Google алгоритмларини Трампга қарши созламоқда
Буюк Британиядаги фаоллар Google қидирув тизими алгоритмлари ишига таъсир кўрсатишга уринмоқда. Шу тариқа, улар «аҳмоқ» сўзи бўйича қидирув берилганида, қидирув сўрови натижалари тасвирида АҚШ президенти Дональд Трампнинг фотосуратини чиқаришига эришишмоқчи. Бу ҳақда Business Insider ёзмоқда.
Материалда таъкидланишича, норозилик билдираётганлар «аҳмоқ» сўзини Трамп билан боғловчи мақолаларни эълон қилмоқда, шунингдек, шунга ўхшаш бошқа мақолаларни тарқатяпти. Шу тариқа, Google алгоритми «аҳмоқ» сўзи бўйича сўров ва Қўшма Штатлар президенти фотосуратлари ўртасида янги алоқаларни яратмоқда.
Бундай манипуляциялардан эффект 19 июль куни пайқалди, ўшанда қидирувдаги «аҳмоқ» сўзи бўйича сўровда Дональд Трампнинг тахминан 10та фотосурати чиққан, деб ёзмоқда Business Insider. Айни дамда норозилик билдираётганлар бу тенденцияни сақлаб қолишга уринмоқда.
Мавзуга оид
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024