Жаҳон | 15:29 / 21.07.2018
4628
1 дақиқада ўқилади

Мексикада йирик ЙТҲ, 12 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Мексикада йўловчи микроавтобуси ва юк машинаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, авария сабаб яна олти киши жароҳат олган.

Таъкидланишича, ЙТҲ Мехико-Пачука трассасида юз берди, микроавтобус ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган юк машинасининг орқа қисмига катта тезликда келиб урилган.

Айни дамда полиция рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид