Жаҳон | 23:00 / 22.07.2018
5433
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Африка давлатлари бўйича турне амалга оширади

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўған ЖАРнинг Йоханнесбургида БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари ва бош вазирлари саммитида иштирок этади. Эрдўған саммитдан кейин Замбияга йўл олади.

Эрдўғаннинг матбуот хизматида маълум қилинишича, Туркия президенти  27 июлга белгиланган “БРИКС+” сессиясида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси сифатида иштирок этади. Шу тариқа Анқара ушбу халқаро ташкилот саммитида илк бор тақдим қилинади.

Эрдўған, шунингдек, Йоханнесбургда БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари ва бош вазирлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

БРИКС саммити ЖАРда 25-27 июль кунлари бўлиб ўтади. 28 июлда эса Эрдўған Замбияга илк расмий сафарини амалга оширади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид