Хитой АҚШни хотиржамликка чақирди
ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуаннинг маълум қилишича, Хитой АҚШ билан савдо уруши олиб боришга интилаётгани йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Агарда АҚШ томонидан тобора авж олдириб борилаётган савдо уруши ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда Хитой бундай урушни хоҳламайди, бироқ биз қўрқмаймиз ҳам ва керак бўлса жанг олиб боришга мажбур бўламиз. Бу бизнинг қатъий ва аниқ позиция, ҳамда уни аввал кўп бора маълум қилиб ўтгандик», - деди Шуан.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Хитой томони АҚШга «совуққонликни сақлаб қолиш ва тегишли муаммоларга ақлни ишлатган ҳолда ечим топишни» маслаҳат беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой билан савдо келишувига эришишга тайёр экани, ХХРга талаб қўйилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024