Жаҳон | 11:50 / 23.07.2018
34735
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эронни огоҳлантирди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Эрон Қўшма Штатларга таҳдид қилишда давом этса «азоб-уқубатга дучор бўлади». Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

«Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга: Қўшма Штатларга бундан кейин умуман таҳдид қилманг, ёки сизлар оқибатлар туфайли азоб-уқубатларга дучор бўласиз. Уларни сизлар ўз тарихингизда ҳали кўрмаган ҳам бўлиб чиқасиз. Биз энди сизларнинг шафқатсизлик ва ўлим ҳақидаги аҳмоқона сўзларингизга чидаб ўтирадиган давлат эмасмиз. Эҳтиёт бўлинг!» - дея таъкидлаб ўтди Трамп.

Аввалроқ, Руҳоний Эрон билан ҳарбий тўқнашув «барча урушларнинг онаси» бўлиши ҳақида маълум қилганди. 

Шунингдек, Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео Эрон ҳукуматини мафия билан тенглаштирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид