Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Россиянинг Сурия бўйича таклифини рад этди - ОАВ
Исроил Россиянинг Сурия ҳудуди жанубида эронлик ҳарбийлар бўлмаган зонани яратиш тўғрисидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Reuters Исроилда вазиятдан хабардор бўлган манбага асосан маълум қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бошчилик қилаётган РФ делегацияси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга Голан тепаликларидаги сулҳ чизиғидан 100 км.лик масофада Сурия президенти Башар Асад томонида жанг қилаётган эронлик ҳарбийлар кирмайдиган зонани яратиш борасида таклиф билан чиққан.
Манба сўзларига кўра, Исроил бу таклифни рад этган, Нетаньяху эса, Исроил томони ўзи назоратида бўлган ҳудуддан ҳаттоки 100 км масофада ҳам Эрон позициялари мустаҳкамланишига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
08:45 / 18.06.2026