Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ қуролларни қисқартириш бўйича ҳозирча бир қарорга келмади
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг сенатдаги эшитувларда маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳукуматида АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича позиция ҳозирча йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Помпеодан сенатдаги чиқиши вақтида, АҚШ ҳукумати 2021 йилдан сўнг ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича шартномани узайтиришга доир позицияга эга эмаслиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш ёки рад этиш сўралди.
«Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай», - деди Помпео.
Шунингдек, давлат котибининг таъкидлашича, АҚШ стратегик шартномалар масаласига «комплекс» ёндашмоқчи.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026