Жаҳон | 14:45 / 28.07.2018
16799
2 дақиқада ўқилади

Ироқлик учувчилар муштлашуви. Можарога нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Фото: AFP

Можаро Ироқ авиакомпаниясининг Машҳад шаҳридан мамлакат пойтахти Бағдодга йўл олган мунтазам парвоз пайтида содир бўлган. Самолётда 157 йўловчи бор эди.

AFP агентлигининг ёзишича, иккинчи учувчи авиакомпанияни раҳбариятига юборган мактубида экипаж қўмондони стюардессага иккинчи учувчи учун овқат олиб келишни тақиқлаб қўйган. У ўзидан рухсат сўралмаганлигини билдирган. Экипаж қўмондони таом тановвул қилиб бўлгач, у, хатга кўра, иккинчи учувчини урган ва ҳақорат қилган, бунинг оқибатида можарога бортдаги хавфсизлик ходими билан аралашишга мажбур бўлди.

Шундан сўнг экипаж самолётни Бағдодга муваффақиятли қўндирди, бироқ қўнишдан кейин ҳам можаро давом этган. Иккинчи учувчининг сўзларига кўра, қўмондон уни яна урган ва ҳақорат қилган, шундан сўнг у ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлди. Ҳозирги пайтда можародаги иккинчи иштирокчининг ҳодисага бўлган нуқтаи назари номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учувчиларнинг парвоз вақтида муштлашиб кетиши туфайли авиаҳалокат юз беришига бир бахя қолгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид