Жаҳон | 10:02 / 31.07.2018
2693
2 дақиқада ўқилади

Британия: BREXIT масаласида келишмаслик Франция ва Австрияга қимматга тушади

Фото: REUTERS/Jason Lee

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант BREXIT масаласини ҳал этиш мақсадида Париж ва Венага йўл олмоқда. Унинг айтишича, ўтиш даврида амалга ошмаган музокаралар кейинчалик Евроиттифоқ ва Британия учун катта товонга айланади. 

Душанба куни Хитойда меҳмон бўлган Британия Ташқи ишлар вазири пост-BREXIT даврида Пекин билан эркин савдо алоқалари бўйича музокараларни бошлади. Айни пайтда Вашингтон билан жиддий савдо урушига киришиб қолган Хитой учун АҚШ иттифоқдоши ҳисобланган Буюк Британия билан савдо алоқаларни ривожлантириш анча фойдали кўринмоқда. 

Жереми Ҳант Хитой сафаридан сўнг, Франция ва Австриядаги ҳамкасблари билан учрашиши режалаштирилган. Британия ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбари мамлакат Бош вазири Тереза Мэй томонидан таклиф этилган BREXIT келишувини қитъадошларига батафсил тушунтириб бермоқчи. 

«Мен Париж ва Венадаги ҳамкасбларимга биз таклиф этаётган келишувлар моҳиятини тушунтириб бермоқчиман. Агар таклифлар қабул қилинмаса, тўсатдан ҳеч вақога эришмай, оқибатда бундай келишмаслик Франция ва Австрияга қимматга тушишиш мумкин», дейди Ҳант. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 2019 йил 29 март кунига қадар Евроиттифоқ таркибидан чиқишни режалаштирган. Бироқ, ташкилотдан чиқиш бўйича келишувлар ҳанузгача охирига етмаган. ​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид