Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моуриньо янги мавсумнинг бошланишидан чўчимоқда
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ янги мавсумининг стартидан қўрқаётганини айтди.
«Бу жуда ғалати мавсумолди тайёргарлиги бўлди, биз айбдор эмасмиз. У жуда яхши ташкил қилинди, аммо, жаҳон чемпионатида иштирок этувчи футболчиларга дам беришимиз шарт эди.
Тезда Англияда янги мавсум старт олади, биз эса етакчи футболчиларсиз бошлаймиз. Улар етарли даражада машғулот ўтказмаган бўлишади. Жуда қийин бўлади, тўғрисини айтсам, бироз қўрқяпман», – деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда Goal.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 1-тури 11 август куни бошланади. Унда «Манчестер Юнайтед» ва «Лестер» беллашади.
Мавзуга оид
12:15 / 18.01.2026
«Сити» дербида таслим этилди, мухлислар Винини йиғлатишди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
21:25 / 05.01.2026
Аморимнинг кутилмаган истеъфоси. «МЮ» раҳбариятининг қарори қанчалик тўғри?
15:42 / 05.01.2026