Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж бир қарорга келди. У Эквадорнинг Лондондаги элчихонасини тарк этмоқчи
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасини тарк этишга тайёр, у бу ерда 2012 йилдан бери яшириниб келмоқда. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор икки манбага асосан хабар берди.
Агентликнинг маълумотларига кўра, Ассанж сўнгги вақтларда соғлиғи ёмонлашгани сабабли бундай қарорни қабул қилган. У Буюк Британияда ҳамон ҳибсга олиниши мумкин, шунингдек, АҚШдаги прокурорлар унга махфий маълумотларни ошкор қилиш бўйича айбловлар қўйиши эҳтимолга яқин.
Таъкидланишича, WikiLeaks асосчиси бир неча вариантга эга: у Буюк Британиядаги шифохонага йўл олиши, мамлакатдан қочишга уриниб кўриши ёки судда ҳибсга олиниши бўйича қарорга қарши чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эквадор президенти Ассанж бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026