Жамият | 18:23 / 01.08.2018
82251
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада келинини пичоқлаган қайнота. Ҳодиса аслида қандай юз берган?

Фото: Видеодан кадр

1 июль куни Фарғонада қайнота келинини пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Ахборот 24» кўрсатувида мазкур ҳолатга аниқлик киритилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса вилоятнинг Қува туманида юз берган. 1963 йилда туғилган фуқаро Турсунбой Мамадалиев фуқаро Шаҳноза Мамадалиевани хонадонига келин қилиб олган. Бироқ, қайнота ва келин бир-бири билан чиқиша олмай қолган. Оилавий жанжаллардан бирида қайнота ўзини тийиб тура олмаган - келинининг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир марта уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган. Натижада аёл олган тан жароҳати бўйича Қува тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез ёрдам бўлими жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Дастлабки тергов давомида у мазкур жиноятни руҳий ҳолати бузилиши натижасида содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан судга оид экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Турсунбой Мамадалиевга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид