Ўзбекистон | 20:11 / 03.08.2018
9892
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги ҳудудлардан бирида автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

4 август куни Тошкент шаҳридаги Амир Темур кўчасининг Осиё кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!
Йўл қопламасини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Амир Темур кўчасининг Осиё кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати


Ноқулайлик учун Сизлардан узр сўраймиз", дейилади манбада. 

KUN.UZ'га берилган маълумотларга кўра, тахминан 15 августдан кейин ушбу ҳудуддаги автотранспортлар ҳаракати тикланади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид