Жаҳон | 08:52 / 04.08.2018
5265
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Трамп «заиф иқтисодиёт» туфайли Хитойга босим ўтказишда давом этади

Фото: NICOLAS ASFOURI / AFP / Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг савдода ён беришига эришиш учун бу давлатга босим ўтказишда давом этади, деди Bloomberg ‘га Оқ уйнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси Ларри Кудлоу.

«Уларнинг иқтисодиёти заиф, валютаси ҳам заиф, одамлар бу мамлакатни тарк этмоқда. Президент Трампнинг ишни охиригача олиб боришдаги қатъиятига паст баҳо бермаслик лозим», — деди Кудлоу Bloomberg эфирида.
Унинг айтишича, АҚШ урушни эмас, савдо ислоҳотларини кўрмоқчи.

Июнь ойи ўрталарида АҚШ ХХРда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этди, бу Америкага импорт қилинадиган Хитой маҳсулотларининг ўндан бир қисмига нисбатан қўлланилди. 

Хитой ҳам ўз навбатида АҚШдан импорт қилинадиган 659 номдаги маҳсулотга 25 фоизлик кириш божи жорий этишини маълум қилди. 

Жавоб чоралари икки йирик давлат ўртасидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади, деб ҳисоблайди Bloomberg.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид