Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоят Пенсия жамғармаси 100 ёшдан ошган 77 нафар нуронийни йўқлади
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва ҳуқуқий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бунинг яққол мисолидир.
Мазкур Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирги кунда вилоятимиз бўйича 100 ёшдан ошган 77 нафар пенсионер истиқомат қилади ва уларга юқорида келтирилган қўшимча тўлов амалга ошириб келинмоқда.


Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 3-4 август кунлари Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан табриклаш ҳамда ҳолидан хабар олиш мақсадида 77 нафар фуқароларнинг яшаш манзилларига бориб йўқлади.
Бир асрдан ортиқ умргузаронлик қилган онахонлар ҳозирги кунда қарияларга берилаётган эътибор, уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан миннатдор эканлигини таъкидладилар. Дуоларида шундай улуғ кунларга етиб келганидан яратганга шукурлар айтиб, юртга омонлик, фаровонлик тилаб дуога қўл очилди.


Суҳбат давомида Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Мамадолим Сатторов нуронийларни Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан табриклаб, ҳозирги кунда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан пенсионерларга яратилаётган қулайликлар ҳақида гапириб ўтди. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимларига бу фуқароларнинг ҳолидан доимий хабар олиб туриш, пенсия пулларини биринчи навбатда тўлаб борилиши бўйича топшириқ берди.
Бу каби тадбирларни фуқароларнинг бошқа қатламларини ҳам қамраган ҳолда амалга ошириш режалаштирилган.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026