Андижон шаҳрида пичоқ билан тан жароҳати етказиш ҳолатлари содир этилди
Андижон шаҳрида жорий йилнинг 5 август куни фуқаро К. А. ўз таниши “Жумабозор” маҳалласида яшовчи А. Ғ билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган йиғма пичоқни А. Ғаниевнинг биқин қисмига санчиб, оғир тан жароҳати етказади, дея хабар беради Андижон ИИБ матбуот хизмати.
Оқибатда А.Ғ. касалхонага ётқизилган. Ҳолат атрофлича ўрганилганида икки қўшни ўртасидаги жанжал маст ҳолда бир-бирларини ҳақоратлаши туфайли келиб чиққани аниқланди.
Орадан бир кун ўтиб 6 август куни яна Андижон шаҳрида пичоқбозлик ҳолати содир этилди. “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаро М.А. таниши “Охунбобоев” МФЙда яшовчи С. С. билан ўрталаридаги олди-берди масаласи бўйича ўзаро жанжаллашиб, М.А ёнида бўлган пичоқ билан С.Султоновнинг қорин кисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида С.Султонов ҳам шифохонага ётқизилган.
Андижон шаҳрида содир этилган ҳар икки жиноят ИИБ ходимлари ташаббуси билан кенг жамоатчилик, маҳалла вакиллари ўртасида муҳокама қилинди. Йиғилишларда айнан жиноят содир этилган маҳалладан иштирок этган ҳаёт тажрибасига эга ёши улуғ инсонлар бу ҳолатга ўзларининг муносабатларини очиқ-ойдин билдириб ўтишди.
Ўтказилган муҳокамада аслида келишув билан ҳал қилиш мумкин бўлган бу каби кўнгилсизликларнинг содир этилаётганлиги маҳалла, жамоатчилик олдида номуносиб ҳолатлардан бири эканлиги айтилди.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Андижон вилоят ИИБ патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари ота-оналар ва ёшлар ўртасида тиғли жисмларни ёнида олиб юриш ва сақламаслик бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
16:17 / 02.11.2024