Ўзбекистон | 12:22 / 08.08.2018
24060
2 дақиқада ўқилади

ИИВ хорижга чиқиш паспорти лойиҳасига «миллати» устунини қўшмади

Фото: KUN.UZ

Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш учун паспорт лойиҳасига «миллати» устунини қўшмади. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида эълон қилинган лойиҳада йўқ.

Лойиҳа билан шахсни тасдиқловчи учта ҳужжатни маъқуллаш таклиф этилмоқда: иккита биометрик паспорт (биттаси мамлакат ичида, иккинчиси хорижга чиқиш учун) ва ID-картани (давлат хизматларини олиш учун).

Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бланкасига асосий 15та маълумотни киритиш режалаштирилган бўлиб, улар орасида давлат коди, паспорт серияси ва рақами, исм-фамилия, туғилган санаси, туғилган жойи, жинси ва бошқалар бор. Миллати устуни эса кўрсатилмаган.

Ҳужжат чипига эгасининг биографик маълумотлари, рақамли фото, бармоқ изларини киритиш назарда тутилган (16 ёшдан катталар учун).

«Миллати» устуни асосий маълумотларда йўқ бўлса-да, ИИВнинг кўрсатишича, хорижга чиқиш паспортини миллатини ўзгартирадиган бўлса алмаштириш лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид