Жаҳон | 15:46 / 14.08.2018
32992
3 дақиқада ўқилади

Times: юлдузлар Путинга ёрдам бермоқда

Фото: MIKHAIL METZEL/TASS/ALAMY

Ўзининг катта мушаклари, кал боши ва умуман қабул қилиб бўлмас русча талаффузи билан Жеффри Монсон Москва областининг Красногорск шаҳри парламенти депутати лавозимига номзод бўлиши эҳтимолдан узоқ нарса бўлиб кўриниши мумкин, деб ёзмоқда Британиянинг The Times газетаси.

Шунга қарамай, америкалик аралаш якка курашлар жангчиси Жеффри Монсон карьераси деярли йўққа чиқиб кетаётган паллада Москва томонидан самимий кутиб олинган ғарблик юлдузлар гуруҳи аъзоларидан бирига айланди. Танқидчилар бу машҳурларни «фойдали гўл одамлар», деб аташмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин улардан хориждаги рақибларига зарар етказиш ҳамда мамлакат ичида ўз позициясини мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланмоқда.

Июнь ойида Монсон Красногорск шаҳар парламентига сайланиш истагини билдирди. Америкалик боксчи Путинни «адолатли, қонуний ва мувозанатли халқаро тизим учун курашадиган дунёдаги энг қудратли куч», деган.

Яна бир юлдуз - Стивен Сигал, дея эслатади газета, август ойида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг рус-америка гуманитар алоқалари масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Сигал аввалроқ Путинни «дунёдаги энг буюк етакчи», деб атаганди.

66 ёшли Стивен Сигал 2016 йилда, дзюдо ва айкидога умумий муҳаббат туфайли Путин билан дўстлашиб олгач, рус паспортини олди. Америкалик кинопродюсер, Москвада 15 йил яшаган ва Сигал ҳамда Путиннинг учрашувларида воситачи бўлган Боб Ван Ронкелнинг айтишича, актёр ва президентнинг «яқинлашишига» ҳар иккиси ҳам «спортчи» бўлгани ва боксни яхши кўргани сабаб бўлди.

Бироқ, Сигалнинг янги лавозимига реакция кутилмаган бўлди. Хусусан, Боб Ван Ронкелнинг тахминича, Путинда танлаш мумкин бўлган катта рўйхатнинг ўзи ҳам бўлмаган.

Сўнгги йилларда Россия 69 ёшли франциялик актёр Жерар Депардье ва 49 ёшли америкалик боксчи Рой Жонсга фуқаролик берди. Барча тўртовлон ҳам Россия, Владимир Путинга яхши муносабатда экани, ўз давлатлари ҳукуматларига эса қаршилиги ҳақида эълон қилди.

Мавзуга оид