Жаҳон | 07:37 / 15.08.2018
3511
1 дақиқада ўқилади

Грецияда ёнғинлар қурбонлари сони 96 кишига етди

Грецияда ёнғинлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 96 кишига етди, дея хабар беради мамлакатнинг ўт ўчириш хизмати.

Фото: Getty Images

«Шарқий Аттикада ёнғин қурбонлари сони ҳозирги кунда 96 кишини ташкил этади», - дея хабар беришган хизматдан.

Аввалроқ, Марказий Греция вилояти губернатори Костас Бакояннис кучли ўрмон ёнғинлари туфайли Эвбея оролида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўт ўчириш ишларида ёрдам бермоқда.

Фото: REUTERS

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайвандаги шифохонада йирик ёнғин юз бериши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид