Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Фарғонада десантчилар тунда парашют билан сакрашди
Фарғона вилоятидаги ҳарбий аэродромлардан бирида 150 нафарга яқин десантчилар илк бор тунги вазиятда парашют билан сакраш машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилди.
Ҳарбий хизматчилариштирокида ўтказилаётган парашютдан амалий сакраш машқлари янгича ёндашув ва жанговар имконият сифатини ошириш асносида олиб борилган. Таъкидлаш лозимки, аввалги йилларга қараганда бу каби амалий ўқув машғулотлар сони кескин кўпайган. Ўтказилган таҳлиллар, жиддий танқидий ёндашувлар асосида юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлигини самарали ошириш имконини берадиган машқлар ўқув дастурига киритилмоқда.
Десантчилар махсус тайёргарликдан кейин тунгги кўриш мосламалари ёрдамида 800 метр баландликдан парашют билан сакрашни амалга оширди. Тунда сакраш машқларини ўтказишдан мақсад ҳарбий хизматчиларининг ноқулай вазиятларда қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга ўргатиш, ўзига бўлган ишонч ва руҳий тайёргарлигини ошириш, жановар шайлигини яна бир бор синовдан ўтказишдан иборат.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026