Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Босқинчиларга хос». Ким Чен Ин санкциялар бўйича баёнот берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРга қарши халқаро санкцияларни изоҳлади. Бу ҳақда КХДР Марказий Телеграф агентлигига асосланиб, RT хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Ким Чен Ин Вонсан-Кальма туристик соҳилбўйи зонасига қилган сафари чоғида Шимолий Кореяга нисбатан қўлланилаётган чораларни «босқинчиларга хос» деб атаган.
«Вонсандаги соҳилбўйи туристик туманини қуриш бўйича катта кампания бизнинг халқимизни босқинчиларга хос санкциялар ва блокада билан бўғишга уринаётган душман кучларига қарши курашимизни намойиш қилади», - деди Ким Чен Ин.
Шунингдек, Шимолий Корея етакчисининг маълум қилишича, сайёҳлик зонасини барпо этилгач, «бутун дунё партия, армия ва халқнинг бирдамлигини кўради».
15 августда АҚШ Молия вазирлиги ўз сайтида Шимолий Кореяга нисбатан қўлланиладиган янги санкциялар рўйхатини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР собиқ мудофаа вазири вафот этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
20:27 / 09.06.2026