Жаҳон | 16:33 / 24.08.2018
14533
1 дақиқада ўқилади

АҚШда «алдамчи ракета» синовдан ўтказилди

Фото: Raytheon

Пентагонда MALD-X янги авлоддаги ракета-имитатори муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда Breaking Defense маҳкама баёнотига таянган ҳолда ёзмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, ракетани синовдан ўтказиш ҳарбий-денгиз авиациясининг Пойнт-Мугудаги собиқ базаси объектларида 20 ва 22 август кунлари бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, MALD-X ўзига учувчисиз учар қурилма ва «алдамчи ракета»ни қамраб олади. Улар душманларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига нотўғри маълумот бериб, Америка жанговар самолётлари хусусиятларини ўзида ўхшата олади. Бундай ракета 136 килограмм оғирликка эга, унинг узунлиги 3 метрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон аноним мессенжер ишлаб чиқилиши ҳақида эълон қилганди.

Мавзуга оид