Ўзбекистон | 18:19 / 25.08.2018
11540
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Францияга боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг "Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг президенти олий даражадаги ташриф билан Францияга боради. Қарорга мувофиқ олий даражадаги ташрифнинг маданий-гуманитар қисмига тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ташрифнинг ушбу қисмига тайёргарлик доирасида Маданият вазирлигига, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан товарларни етказиб берувчилар, ишларни бажарувчилар ва хизматларни кўрсатувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳузурида Франция маданият маркази ташкил этилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид