«Россияни эгиш». Лукашенко баёнот билан чиқди
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат Ғарб томонидан Россияга қарши жорий этилган санкциялардан фойда олишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги тахминларни «аҳмоқлик» деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Лукашенконинг сўзларига кўра, у санкциялар масаласида «сичқон ўйин ўйнамайди», Беларусь эса Россияга нисбатан жорий этилган санкция чекловларидан «ҳеч нарса ололмайди».
«Бу ерда ҳеч қандай яширин оқимлар йўқ - заифлашиб қолгани ёки заифлашаётгани ёхуд ёмон ҳолатда бўлгани учун Россияни эгиш лозим эмас», - дея маълум қилди Лукашенко.
Унинг қўшимча қилишича, бундай ёндашув ҳеч қачон бўлмаган. Беларусь етакчисининг таъкидлашича, бундай позиция «бутунлай аҳмоқлик» бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусь ҳеч қандай давлатнинг «вассали» бўлмаслигини билдирганди.
Мавзуга оид
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024