Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» 17та компаниядаги ўз улушини сотади
"Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи нефть-газ тармоғи ташкилотларининг фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларини оммавий савдоларда хусусий мулкка сотилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилган.
Бу «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотларининг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш ва яхшилаш учун амалга оширилмоқда.
Рўйхатда 150дан ортиқ актив мавжуд. Улардан 17тасида компаниялар устав капиталидаги улуш.
Улар орасида: «Бухоро нефтегазишчитаъминот» МЧЖ, «Агро Плюс Нефтегаз» МЧЖ, «Карбонам» МЧЖ, «Моделлар уйи галереяси» МЧЖ, «Мурувват-Текс Хоразм», «Наглгаз махсускурилиш» ва бошқалар бор.
Агар объект очиқ савдоларга қўйилган кундан кейин уч ой мобайнида сотилмаса, тадбиркорларга уни 10 йилгача пулни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкони берилади. Шу билан бирга, олдиндан тўлов активнинг бозор қиймати камида 15% бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз»нинг ихтисосли бўлмаган активлари хусусий бизнесга ўтиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026