Жамият | 14:36 / 30.08.2018
7776
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги туристик объектларга йўл кўрсаткич белгилари ўрнатилмоқда

Сурхондарё вилоятида ўзбек ва инглиз тилларидаги йўл кўрсаткич белгилари ўрнатила бошланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги вакиллари хабар беришди.

Бугунга қадар вилоятда жами 27 та, жумладан Термиз туманида - 8 та, Бойсун туманида - 6 та, Денов туманида - 4 та, Музработ туманида - 2 та, Сариосиё туманида - 2 та ҳамда Ангор, Узун, Олтинсой, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида 1 тадан йўл кўрсаткич белгилари ўрнатилди. Яна 18 та йўл белгиларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2018 йилнинг охирига қадар сайёҳлар кўп ташриф буюрувчи 45 та объект ўзбек ва инглиз тилларидаги йўл кўрсаткич белгилари билан таъминланади.

Бундан аввал KUN.UZ'да Тошкент вилоятида 100 дан ортиқ йўл кўрсаткич белгилари ўрнатила бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда туризмни ривожлантириш ва ички ҳамда ташқи сайёҳларнинг Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланишини енгиллаштириш учун бундай йўл кўрсаткичларининг аҳамияти катта.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

 

Мавзуга оид