Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанжнинг шериги Норвегияда йўқолиб қолди
Норвегия полицияси WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг шериги ва киберхавфсизлик бўйича мутахассис Арьен Кампхёйснинг изсиз ғойиб бўлиши бўйича ҳолатни текшира бошлади. Бу ҳақда Deutsche Welle AFP агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ғойиб бўлган голландиялик қаерда бўлиши мумкинлигини билишмаяпти. Бундан ташқари, расмий равишда ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг телефони орқали қаерда эканини сўрай олмайдилар, сабаби у Норвегияда эмас, балки Нидерландияда қидирувга берилган.
Ушбу шахс ғойиб бўлани ҳақида биринчи бўлиб унинг таниши Twitter’да хабар қилди. Кампхёйсни қидириш ишларига WikiLeaks ҳам қўшилди, бу ерда унинг йўқолиши ғайриоддий ҳолат, деб аталди.
Ташкилотдан хабар беришларича, охирги марта эркак 20 август куни Норвегиянинг шимолий қисмида, у Будё шаҳридаги меҳмонхонани тарк этганида кўришган. 22-санада унда мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Тронхеймдан парвоз қилишга авиачипта бўлган. «Бу жойлар орасидаги масофани поездда тахминан 10 соат ичида босиб ўтиш мумкин. Бу эса у шу вақтда Будёда, Тронхеймда ёки поездда йўқолган, деб тахмин қилиш имконини беради», - дейилади хабарда.
Кампхёйс 47 ёшда, унинг бўйи - 178 сантиметр. Одатда у қора кийим кияди ва қора рюкзак билан ҳаракатланади. Таъкидланишича, у саёҳатлар ишқибози. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, уни Норвегиянинг Олесуннида ёки Даниянинг Рибесида кўрган бўлишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026