Жаҳон | 17:37 / 07.09.2018
15226
1 дақиқада ўқилади

Сурияда республикани тиклашда иштирок этмоқчи бўлган давлатлар маълум қилинди

Фото: РИА Новости

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Валид Муаллим мамлакатни тиклашда қайси давлатлар устувор аҳамиятга эга бўлиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда у «Международная жизнь» журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Муаллимнинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар вақтида Сурия расмийлари Россия ва эронлик «дўстларга» суянишган. Унинг таъкидлашича, мамлакатни қайта тиклашда бу мамлакатларнинг компанияларига устувор аҳамият берилади.

«Бу улар Сурияга берган қурбонларига садоқатни англатади. Шунингдек, бунда уларнинг тиклаш жараёнида иштирок этиш учун зарур имкониятларга эга экани ҳам инобатга олинади», - дея аниқлик киритди Муаллим.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Малайзия ҳам мамлакат ҳудудини тиклашда иштирок этишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Башар Асадни огоҳлантирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид