Жаҳон | 19:00 / 08.09.2018
15194
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Луганск узра Украина байроғини кўтаришга ваъда берди

Фото: EPA-EFE/SERGEY DOLZHENKO

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Киев Луганскка Украина байроғи қайтарилиши учун барча ишни қилади. Бу ҳақда у Винницада Шаҳар кунининг нишонланиши давомида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Укринформ».

Украина президентининг маълум қилишича, бошқа Украина шаҳарларини ҳам Винницадан табриклашни истайди.

«Бироқ, ҳозирги пайтда эгаллаб олинган ҳудудларда бўлган шаҳарларни алоҳида табрикламоқчиман. Биз қўлимиздан келган барча нарсани қиламиз ҳамда лугансликлар бизни эшитишларини хоҳлайман. Биз Луганскка Украина шаҳри куни байрамини Украина суверенитети ва Украина байроғи билан қайтармоқчимиз», - дея айтиб ўтди Порошенко. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина разведкаси Захарченкога суиқасдни ким ташкиллаштирганини маълум қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид