Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия ФХХнинг ИШИД бўйича маълумотини «жуда кулгили» деб атади
Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) УХХ ИШИД террорчилик ташкилоти билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақидаги маълумотига реакция билдирди. Бу ҳақда УНН хабар қилмоқда.
УХХдаги манбанинг маълум қилишича, бундай маълумотга «изоҳ беришнинг ўзи кулгили».
«Бу Россия ФХХнинг навбатдаги фейк хабари», - дея таъкидлаб ўтди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ФХХ Украинани айблаб чиққанди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Смоленск областида ИШИД халқаро террорчилик ташкилотининг аъзосини қўлга олгани, у Украина Хавфсизлик хизмати топшириғи билан «ДХР» раҳбарларидан бирини ўлдиришга тайёргарлик кўргани ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
18:11
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026