Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ «ДХР» ва «ЛХР»даги сайловларни қоралайди
Фото: Alex Brandon/AP
АҚШ ўзини мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»да 11 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловларни қоралайди. Бу ҳақда давлат департаменти вакили Хизер Науэрт баёнот берди.
«Қўшма Штатлар ўзини «Донецк ва Луганск халқ республикалари» деб атовчи ҳудудларда сайловлар ўтказилиши бўйича режалар эълон қилинганини қоралайди. Бу ҳудудлар Россия Федерацияси назорати остида экани ҳисобга олинса, унда ушбу сайловларни ўтказиш имконсиз бўлиб чиқади ва бу Россиянинг Минск келишувлари доирасидаги мажбуриятларига умуман зид келади», - дея маълум қилди у.
Аввалроқ, Франция ўзини мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»да режалаштирилган сайловларни Минск келишувларига зид, дея ҳисоблаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Украина разведкаси Захарченкога суиқасдни ким ташкиллаштирганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:25
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25
Вашингтон Киевга 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда
23:38 / 26.12.2025
Зеленский офиси Украинада сайлов учун пул йўқлигини айтди
21:21 / 26.12.2025