Жаҳон | 08:28 / 13.09.2018
5767
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Хитойга жўнаб кетди

Фото: AVN / Referencia

Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Хитойга жўнаб кетди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Мен Хитойга давлат ташрифи билан йўл олмоқдаман. Бу биз учун жуда муҳим, Венесуэла учун катта умидлар беради. Биз ўзаро муносабатларимиз даражасини янада оширмоқчимиз, шунингдек, иқтисодиёт, молия, энергетика, технологиялар, алоқа соҳаларидаги стратегик келишувларда янги босқичга чиқмоқчимиз», - деди Мадуро.

Мадуронинг сўзларига кўра, ташриф энг яхши шароитларда ўтмоқда, сабаби Венесуэлада ҳозир «иқтисодиёт, ўсиш ва фаровонликни тиклаш дастури» ишга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Венесуэла раҳбарини ағдариб ташлаш режаларини ўрганиб чиққани хабар берилганди.

The Independent хабарига кўра, АҚШ маъмурияти ходимлари Венесуэла ҳукуматини тўнтариб ташлашни режалаштирган маҳаллий ҳарбий хизматчилар билан алоқада бўлган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид