10:11 / 13.09.2018
7463

Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Иллюстратив фото

Беларусь Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида 12 сентябрь куни Тошкентда олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.

Келишув доирасида томонлар олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар ҳамда шу мақсадда олий ўқув юртлари ўртасида алоқалар рағбатлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Беларусь Республикасида ўқитишга жалб қилиш борасида ижобий динамика кузатилмоқда. 2017/2018 ўқув йилида Беларусда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг сони 87 кишини ташкил этди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Беларусь-Ўзбекистон Таълим ва маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

13 сентябрь куни Беларусь ва Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртлари ўртасида битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Top