Хитой ва Франция бир томонлама ҳаракатлар сиёсатига қарши чиқди
Хитой ва Франция ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ванг И ҳамда Жан-Ив Ле Дриан бир томонлама ҳаракатлар сиёсатига қарши чиқдилар. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Жорий йилнинг бошидан бери халқаро майдондаги вазият янада мураккаб ва ўзгарувчан бўлиб келмоқда, мультилатерализм муаммоларга дуч келмоқда, халқаро қоидалар принципларига зарба берилди. Хитой ва Франция тинчлик ва барқарорлик, очиқлик ҳамда ҳамкорлик, тараққиёт ва ривожланишга умумий интилишлар тарафдори бўлган йирик масъул давлатлардир», - деди Ван И.
Ўз навбатида, Франция вакилининг таъкидлашича, ҳозирги кунда дунёда унилатерализм ва куч сиёсати кўтарилган даражада турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Россия ва Хитой ўртасида ҳарбий иттифоқ тузилишига шубҳа билдирганди.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024