Ўзбекистон | 15:16 / 14.09.2018
4553
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь: олий таълим бўйича ҳамкорлик янада кенгаяди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Беларусь Республикаси Таълим вазири Игорь Карпенко бошчилигида олий таълим муассасалари ректорлари ва мутахассисларидан иборат делегация қабул қилинди.

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов беларуслик ҳамкасби билан икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Игорь Карпенко Беларусь давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган қўшма факультет ва Ўзбек-Белaрусь маданий-маърифий марказининг очилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ҳам ташриф буюрди.

 

 

.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид