Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ ходимига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда фуқаро А.Ю. умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ноқонуний уланиб, 16 сотих ер майдонида иссиқхона қурганлиги ҳолати юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига Мажбурий ижро бюроси Янгийўл туман бўлими тезкор шўъбаси инспектори Ж.Аслоновнинг хизмат хонасида унга 400 АҚШ доллари пора берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда МИБ ходимига пора таклиф қилган шахс ушлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:06
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026