Жаҳон | 16:57 / 24.09.2018
9574
2 дақиқада ўқилади

Британияликларни навбатдаги «заҳарланиш» воқеаси чўчитиб юборди

Фото: Global Look Press

23 сентябрь куни Лондон марказида ҳушсиз ҳолатда ётган эркак ва аёл топилган. Шу сабаб полиция кўчадаги ҳаракатларни тўхтатган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда. 

Воқеа жойига оқ кийимли криминалистлар етиб келган. Маълумотларга кўра, улар эркак ва аёл заҳарланганми йўқми, шу юзасидан текширув ўтказишган.  

Кейинроқ заҳарлаш хавфи мавжуд бўлгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган. Ҳуқуқ тартиботчилари журналистларга жуфтлик наркотик таъсирида ҳушсиз бўлишганини айтишган. Уларни шифохонага олиб кетишган.

Маълумот ўрнида: Англиянинг Солсбери шаҳрида 16 сентябрь куни заҳарланиш билан боғлиқ яна бир воқеа содир бўлди. Полиция шаҳардаги Prezzo ресторанида икки кишининг заҳарлангани ҳақида маълум қилганди. The Sun нашри ушбу воқеада жабр кўрган эр-хотин стрихин оғуси билан заҳарланган бўлиши мумкинлигини айтган

Мавзуга оид