Спорт | 14:09 / 24.09.2018
13437
1 дақиқада ўқилади

Футболчи ЙТҲ туфайли ўйинга кеч қолиб борди ва гол урди

Фото: ФК Олимпик

Донецкнинг «Олимпик» клуби ҳужумчиси Максим Дегтярев Украина чемпионати олтинчи тури ўйинига ЙТҲ туфайли кеч қолди.

Спортчининг адвокати сўзларига кўра, унинг машинасига юқори тезлик ҳаракатланган бошқа бир автомобиль келиб урилган.

«Ҳодиса ўйинга бир соат қолганида юз берди. Дегтярев формада эди. У воқеа жойидан ҳеч қаерга қочиб кетмади. Ҳужжатларини берди, полицияга тушунтириш хати ёзди. Улар эса расмийлаштиришга шошилишмади. У ўйинга кеч қолаётганди - асосий таркиб ўйинчиси жуда муҳим, шунинг учун дўстларига калитини берди. Полиция расмийлаштиришда давом этаётганида, мен уни ўйинга олиб бориб қўйдим», - дея Александр Машковнинг сўзларини келтиради Football.ua 

Таъкидланишича, Дегтярев майдонга 46-дақиқа тушган. У 82-дақиқада гол киритди ва якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Мавзуга оид