Жаҳон | 16:16 / 24.09.2018
12031
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Меркель ўз хатоларидан афсусланмоқда

Фото: AFP

Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат аксилразведка хизматига раҳбарлик қилган Ганс-Георг Маасен билан боғлиқ вазиятдан афсусда эканини маълум қилди. Бу ҳақда Die Welt ёзмоқда.

Меркелнинг сўзларига кўра, у одамлар нималардан келиб чиқиб иш кўраётганига эмас, балки Ички ишлар вазирлиги ичида содир бўлаётган нарсаларга кўпроқ эътибор қаратиб юборган.

Канцлернинг тан олишича, Маасен билан боғлиқ вазиятда ҳаммаси ҳам тўғри қилинмаган. У мамлакат ҳукуматини инқирозга олиб бориб қўйишига бир қадам қолганига қарамай, уни Ички ишлар вазирлиги статс-котиби лавозимига тайинлашни мўлжаллаган. Бу эса ойлик маошнинг оширилишини назарда тутади.

«Мен бундай ҳолат юз бериши мумкин бўлганидан жуда афсусдаман», - дея айтиб ўтди Меркель.

Аниқлик киритилишича, амалдорни тайинлаш ҳақидаги қарор ўзгартирилган: Маасен ИИВнинг Европа ҳамда халқаро масалалар бўйича махсус ваколатли вакилига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ немисларнинг аксарияти Меркель истеъфосини хоҳлашаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид