Порошенко Украинанинг Россия билан курашдаги ўрни ҳақида гапирди
Украина президенти Пётр Порошенконинг билдиришича, унинг давлати Россия билан НАТО шарқий чегараларидаги курашда муҳим ўрин тутади. Бу ҳақда у Rheinische Post’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Украина етакчисининг айтишича, «оптимистик ва руҳан кучли» Украина халқи «НАТО шарқий қанотини Россиядан ҳимоя қилмоқда», бу мудофаага молиявий харажатларда ўз аксини топган.
«Ҳозирги вақтда биз армияга ЯИМнинг 6 фоизини сарфламоқдамиз. Менинг фикримча, биз шу тариқа НАТО шарқий қанотидаги Россия билан курашда муҳим ўрин эгаллаб турибмиз. Шу билан бирга, биз нафақат ўзимиз учун, балки Европа, демократия, эркинлик, Ғарб ва ғарбдаги қадриятлар учун ҳам жанг қилмоқдамиз», - деди Порошенко.
Шунингдек, Украина раҳбари сўзларига кўра, Россия хатти-ҳаракатлари туфайли украиналикларнинг аксарияти мамлакатнинг «300 йиллик тарихида» илк бор Украина НАТО ва Евроиттифоққа киришини қўллаб-қувватламоқда, Шимолий Атлантика альянси эса, унинг фикрича, «омон қолишнинг ягона кафолати».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия билан дўстликка нуқта қўйганди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024