Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Беларусь билан пойабзал корхонаси қурилади
Беларусь билан пойабзал ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона 2019 йилда Ўзбекистонда қурилади. Бу ҳақда Беларуснинг «Марко» чарм-пойабзал компанияси бош директори Николай Мартинов хабар берди, деб ёзмоқда БелТА.
Янги пойабзал корхонасини қуриш бўйича келишув Ўзбекистонга Беларусь президенти расмий ташрифи чоғида имзоланди.
«Уни 2019 йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган, ҳозирда рўйхатдан ўтиш, лойиҳалаш, ускуналарни танлаш билан шуғулланмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди «Марко» бош директори.
Бўлажак корхонада пойабзал ишлаб чиқариш технологияси Беларусники бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Беларусь электробуслари синовдан ўтказилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
14:58 / 28.04.2026
Бонд омборларига бренд кийимлар ва пойабзаллар жойлаштирилмайди, нега?
18:03 / 09.07.2025
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди
15:15 / 20.09.2023