Жаҳон | 13:20 / 25.09.2018
19291
1 дақиқада ўқилади

Украина ҲДК Азов денгизида «саноқли дақиқалар» ичида йўқ қилиниши айтилди

Фото: УНИАН

Киев Россия билан ҳарбий можарога киришга аҳд қилса, Россия Азов денгизида Украина флотини бир неча дақиқа ичида йўқ қилиб ташлайди. Бу ҳақда The American Conservative журнали ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг қўллаб-қувватлови билан Украина Азов денгизида ҳарбий-денгиз базаси қуришга қарор қилди, бу «минтақадаги тажовузкор ҳаракатларга» жавоб бериш учун керакдир. Шу билан бирга, таъкидланишича, Киевнинг ихтиёрида фақат бир нечта қўриқлаш кемалари бор.

«Россия флоти ушбу кемаларни саноқли дақиқаларда чўктириб юбориши ва базани йўқ қилиб ташлаши мумкин», - дейилади материалда.

Шу нуқтаи назардан, муаллиф АҚШ тарихан русларнинг денгизи бўлган ҳудудга Украинани қўллаб-қувватлаш учун ўз кемаларини юборишга ҳақиқатдан ҳам тайёр экани борасида савол билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинанинг Россия билан курашдаги ўрни ҳақида гапирганди

Мавзуга оид