22:41 / 26.09.2018
11383

Янги йўналиш: Ал-Ғардақа-Тошкент ва Шарм-аш-Шайх-Тошкент

Жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойидан Ал-Ғардақа-Тошкент ва Шарм-аш-Шайх-Тошкент рейсларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. KUN.UZ мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаровнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

"Мисрга ташриф доирасида шундай келишувларга эришилди. Октябрь-ноябрь ойларидан биринчи марта Ал-Ғардақа-Тошкент ва Шарм-аш-Шайх-Тошкент рейсини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Эътиборли жиҳати, бу рейслар уларнинг авиалиниялари томонидан амалга оширилади. Келгуси ой бошида мутахассисларимиз рейсни амалга оширишнинг аниқ санаси ва қўшимча ишларга доир ҳужжатларни имзолагани Мисрга боришади", - дея маълум қилди у.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров

Маълумот учун: Ал-Ғардақа - Мисрнинг Қизил денгизда жойлашган курорт шаҳри. Шарм-аш-Шайх - Мисрдаги Синай ярим ороли ва Қизил денгиз ўртасида жойлашган курорт шаҳар.

Top