Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ санкцияларига қарши чиқишда давом этишини маълум қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг маълум қилишича, мамлакат АҚШ санкцияларига қарши чиқишда давом этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, Эрон бундан кейин ҳам «ўзини ҳурмат қиладиган мамлакатлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиши» мумкин бўлган янги ҳақиқатни яратиш учун ҳамкорлар билан ишлашни давом эттириш ниятида.
«Биз АҚШнинг ноқонуний санкцияларига қарши туриш учун тегишли ишларни давом эттирамиз. Биз АҚШ эксҳудудий қонунлари беқарорлаштирувчи ҳодисасини мутлақо тугатамиз», - дея ёзган Зариф твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига қарши чиққанди.
Мавзуга оид
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026