Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Новичок» эффекти: Могерини россиялик дипломат таклиф қилган қаҳвани рад этди
Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Федерико Могерини Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда россиялик дипломат томонидан таклиф этилган қаҳвани рад этди. Бу ҳақда Грузиянинг «Биринчи канал»и хабар бермоқда.
Ҳодиса видеоси Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилди. Кадрлардан кўриш мумкинки, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Федерико Могеринига қаҳва таклиф қилган, у эса бунга қатъий рад жавоби берган.
Ҳодиса Европа иттифоқи Россияни Сергей Скрипални заҳарлашда айблаб чиққан вазият фонида юз берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль ГРУ полковниги Чепига ҳақидаги суриштирувга ўз муносабатини билдирганди.
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
23:30 / 07.04.2026